Қозоғистон-Германия ишбилармонлар кенгаши йиғилишида 10 та ҳужжат имзоланди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг XV йиғилиши бўлиб ўтди, унда муҳим вазирликлар, бизнес бирлашмалари, шунингдек, Қозоғистон ва Германиянинг ўнлаб компаниялари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.
Иштирокчилар орасида йирик немис қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилари, саноат корхоналари ва молия институтлари, German Agribusiness Alliance, Siemens, Siemens Energy, Deutsche Bahn, KfW Banken Gruppe, Deutsche Bank, Helaba, Euler Hermes, DF Deutsche Forfait, CT Agro, CLAAS KGaA, Svevind Energy, Flight Design General Aviation каби корхонар вакиллари бор .
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, агросаноат мажмуаси ва қайта ишлаш саноатига сармоя киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамраислар Германия канцлери Олаф Шольцнинг Астанага ташрифи арафасида бўлиб ўтаётган учрашув муҳимлигини таъкидладилар. Германия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги энг йирик савдо шериги, Қозоғистон эса Германиянинг 50 та ташқи савдо ҳамкорлари қаторига киради.
Германия инвестицияларининг асосий қисми Қозоғистоннинг “нохомашё” секторига, жумладан, қайта ишлаш саноати, кимё саноати ва транспортига йўналтирилган. Йиғилиш доирасида 10 та ҳужжат, жумладан ҳамкорлик шартномалари ва Flight Design Kazakhstan заводини қуриш бўйича келишув имзоланди.
2010 йилда ташкил этилган Қозоғистон-Германия ишбилармонлар кенгаши немис сармоясини Қозоғистон иқтисодиётига самарали жалб қилмоқда. Мамлакатда Германия капитали иштирокидаги 752 та корхона фаолият юритмоқда.