07:02, 20 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон ғарбида ёмғир ёғади
20 октябрь куни республиканинг ғарбий ярмидаги об-ҳаво жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларига қараб белгиланади, шу муносабат билан ёғингарчилик кутилмоқда, республиканинг жануби-ғарбий қисмида кечаси кучли ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб.

Мамлакатнинг шарқий ярмида ҳаво очиқ ва ёғингарчиликсиз қолади.
Кундузи жануби-шарқда ва шимолда шамол кучаяди, Қозоғистон шимоли ва шимоли-ғарбида яхвонлик ҳосил бўлади.
Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб туман тушиши мумкин.