Қозоғистон ғарбида ёғингарчилик кутилмайди

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Шимолий-ғарбий циклон таъсирида Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда; Республиканинг фақат ғарби ва жануби-шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг хабар беришича, республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли ва шарқида туман тушиши, жанубда чанг бўрони, Қизилўрда вилоятида бўрон бўлиши кутилмоқда.

Абай, Улитау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва марказида, Атирау вилоятининг ғарби ва жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида, шимоли-ғарбида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарби ва марказида, Жетису вилоятининг шимоли ва шарқида, Қрағанди вилоятининг шимоли-ғарби, шарқи ва марказида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау вилоятларида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Қарағанди вилоятининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида, Улитау вилоятининг жанубида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар
telegram