Қозоғистон ғарбида ва шимолида ёғингарчилик кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларнинг айрим жойларида кучли ёмғир, дўл ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Жанубий ва жануби-шарқий ҳудудларда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ёғингарчиликсиз давом этади.
Астанада — ҳаво қисман булутли, ёмғир, момақалдироқ ва дўл кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати: кечаси +16…+18 °C, кундузи +29…+31 °C.
Алматида — ҳаво қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати: кечаси +27…+29 °C, кундузи +40…+42 °C.
Чимкентда — ҳаво қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати: кечаси +27…+29 °C, кундузи +40…+42 °C.
Синоптиклар прогнозига кўра, ҳудудда кучли ёмғирлар 23 июлга қадар давом этади.