Қозоғистон ғарбида аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ҳудудининг аксарият қисми циклон таъсирида қолишда давом этади, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг шимол, шарқ, жануби-шарқ, марказида ёмғир, жала, дўл ва довул кутилмоқда. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Казгидрометга таяниб хабар бермоқда.

Об-ҳаво
Фото: Раушан Амренова/ Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, фақат мамлакат ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, кечаси ва эрталаб жанубда чанг бўрони, шимол ва шимоли-ғарбда туман тушиши мумкин.

Алмати вилоятида, Павлодар вилояти ғарби, жанубида, Улитау вилояти шарқида,Абай вилояти шимоли-ғарби, марказида, Шарқий Қозоғистон ғарби ва шимолида, Жетису вилоятида, Ақмола вилояти жануби ва шарқида, Атирау вилояти ғарби ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарби ва шимолида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Туркистон, Қизилўрда, Улитау вилоятларида, Жамбил вилояти ғарби, шимоли ва шарқида, Жетису вилояти шимоли ва шарқида, Алмати вилояти марказида, Қостанай жанубида, Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларида, Атирау вилояти ғарби ва жануби-шарқида, Манғистау вилояти ғарбида, Қарағанди вилояти жануби ва ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида кучли жазирама кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар