Қозоғистон ғарби ва марказида шамол ва Қуёш электр станцияси қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг ғарбий ва марказий ҳудудларида немис технологияси асосида Қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш лойиҳалари ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Васильенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда Германия сармояси иштирокидаги 600 дан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Германия компанияларининг мамлакатимизга қизиқиши ортиб бормоқда. Сўнгги 15 йилда Германиядан Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри сармоя 5,3 миллиард долларни ташкил этди. Унинг катта қисми (тахминан 80%) нонефт сектори, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, соғлиқни сақлаш, транспорт логистикасига йўналтирилди», - деди Роман Васильенко.

Унга кўра, бугунги кунда Саран шаҳрида Германиянинг «Goldbeck Solar» компанияси иштирокида Марказий Осиёдаги энг йирик 100 мегаватт қувватга эга Қуёш энергетикаси лойиҳаси ишга туширилган.

«Яқин келажакда «SVEVIND» компанияси ғарбий ва марказий Қозоғистон даштларида умумий қуввати 45 гигаватт бўлган шамол ва Қуёш электр станцияларини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни ишга туширади. Қозоғистон немис тадбиркорлари ва инвесторлари учун янги имкониятлар ва юксак салоҳият масканидир. Ишончим комилки, биз икки томонлама сармоявий муҳитни яхшилаш орқали умумий муваффақиятларга эришамиз», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар
telegram