Қозоғистон гандболчилари Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этишди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистоннинг гандбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси Алмати шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида тўртинчи учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бу ҳақда Осиё гандбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Тўртинчи учрашувда қозоғистонлик спортчилар ўзбекистонлик рақиблар билан тўқнаш келди ва биринчи бўлимда 16:9 ҳисобида олдинда бўлганидан кейин 29:22 ҳисобида зафар қучди.

Яна бир учрашувда ҳинд гандболчилари Таиланд терма жамоасини 41:18 ҳисобида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қизлар олти очко билан Ҳиндистон ва Эрон терма жамоаларидан кейин фақат тўплар нисбати бўйича ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram