Қозоғистон футзал терма жамоаси октябр ойида жаҳон чемпионатининг асосий босқичидаги ўйинини бошлайди
Миллий терма жамоа бешинчи гуруҳдан жой олди. Рақиблар - Словения ва Черногория.
Қозоғистон футзалчилари илк ўйинини шу йилнинг 8 октябр куни ўз майдонида Словенияга қарши ўтказади. Кейин эса 12 октябр куни Черногория билан меҳмонда баҳс олиб боради.
Черногория билан уй ўйини 9 ноябрга белгиланган бўлса, Словения билан яна бир учрашув 2023 йилнинг 8 мартида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, асосий саралаш даври 12 та гуруҳдан иборат. Ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши иккинчи ўрин эгалари тўғридан-тўғри элита босқичига йўл олади.
Иккинчи ўринни эгаллаган қолган саккизта жамоа ўтиш ўйинлари орқали яна тўртта йўлланма учун курашади.
Қозоғистон футзал терма жамоаси 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг элит босқичида иштирок этган. Улар 2021 йилда тўртинчи ўринни эгаллади.
Фото: kff.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет