Қозоғистон футзал терма жамоаси Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон футзал терма жамоаси Тараз шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

спорт
Фото: Қазақстан футбол федерациясы

Қозоғистон терма жамоаси дастлаб 4 апрель куни Қирғизистонга қарши ёпиқ режимда ўйнайди. Кейин эса 7 ва 9 апрель кунлари Ўзбекистон билан куч синашади.

Қирғизистонлик футзалчилар ҳали жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок эта олмади. Осиё чемпионатида 14 марта қатнашиб, 2005 йилда бронза медалини қўлга киритган.

Ўзбекистонлик футзалчилар 2016 ва 2021 йилларда икки марта жаҳон чемпионати финалида иштирок этиб, 2021 йилда 1/8 финалга чиқишган.

Осиё чемпионатида тўрт марта (2001, 2006, 2010, 2016) вице-чемпион, беш марта (2005, 2007, 2014, 2018, 2022) бронза медали соҳиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 2000, 2016, 2021 йилларда жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган, 2021 йилда эса 4-ўринни эгаллаган эди.

Миллий терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичида “А” гуруҳида Руминия, Озарбайжон ва Нидерландия терма жамоалари билан ўйнади ва бирорта ўйинда очко йўқотмади. Натижада улар жорий йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган қизиқарли мусобақага йўлланма олди.

Сўнгги хабарлар