Қозоғистон футзал терма жамоаси Futsal Planet талқини бўйича энг яхши деб топилиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Futsal Planet талқинига кўра, футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2024 йилда дунёнинг энг яхши жамоасига айланиши мумкин.
Ундан ташқари рўйхатга Аргентина, Аргентина U20, Бразилия, Франция, Индонезия, Эрон, Украина, Марокаш ва Таиланд терма жамоалари киритилган.
Ўтган йили қозоғистонлик футзалчилар Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашган эди. Қозоғистон D гуруҳида Испания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, кейин Ливияни 4:1 ва Янги Зеландияни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада Испаниядан кейин ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.
Кейин эса 1/8 финалда Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Улар чорак финалда Аргентинага имкониятни бой беришди.
Терма жамоа айни дамда УEФА рейтингида иккинчи ўринда бормоқда. Португалия пешқадамлик қилмоқда.
Миллий терма жамоа 2026 йилги Европа чемпионати саралашини ҳам бошлади. Миллий терма жамоа олтинчи гуруҳда Арманистон, Дания ва Албания билан куч синашади.
Ҳозиргача Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Арманистон билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган. Энди улар 1 февраль куни меҳмонда Данияга қарши майдонга тушса, кейин 5 февраль куни ўз уйида юқорида тилга олинган жамоага қарши ўз маҳоратини намойиш этади. Кейин 7 март куни Қозоғистон футзалчилари ўз майдонида Албанияни қабул қилса, 12 март куни Арманистон терма жамоаси меҳмони бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қайрат” футзал бўйича Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиққанди.