Қозоғистон футбол федерациясига янги президент сайланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон футбол федерациясига янги раҳбар сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Нур-Султанда Қозоғистон футбол федерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда федерациянинг янги раҳбари сайланди.

Вилоят футбол федерациялари томонидан ўтказилган овоз бериш натижасида Адилет Барменқулов президент этиб сайланди.

«Футболни ривожлантиришдан ҳам давлат, ҳам жамият манфаатдор бўлиши керак. Бизнинг вазифамиз – давлат ва жамият ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш. Футбол миллий лойиҳага айланиши керак. Бунинг учун стратегик ҳужжат ишлаб чиқишимиз керак. Бу ҳужжатда футболни ривожлантиришнинг вазифаси ва муддатлари аниқ кўрсатилади. Вазир билан учрашиб, аниқ режамизни тақдим этамиз», — деди Адилет Барменқулов ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар