Қозоғистон фуқаролари учун Европага визасиз саёҳат қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

«ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон фуқароларининг хорижий давлатларга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига ташриф буюриши учун виза режимини енгиллаштириш бўйича тегишли ишларни мунтазам давом эттиряпти. Маълумки, 2023 йилнинг 21-23 август кунлари Европарламент (ЕП) Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги депутатлар делегацияси Қозоғистонда бўлди. Ушбу ташриф чоғида европалик депутатлар ва Қозоғистоннинг қатор давлат органлари, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди», – дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Мазкур учрашувда Қозоғистон томони мамлакат фуқаролари учун оптималлаштирилган виза режимини жорий этиш бўйича расмий маслаҳатлашувларни бошлаш муҳимлигини таъкидлади ва бу жараён Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашишига хизмат қилишини таъкидлади.
«Маслаҳатлашувлар натижасида европалик депутатлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларининг ўзаро ташрифлари кўпайиши ҳақидаги фикрга қўшилди. Ўз навбатида, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борадаги ишларни келгусида ҳам давом эттиради», – дейилади агентлик хабарида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов