Қозоғистон фуқаролари SIM-картани рўйхатдан ўтказганда биометрик текширувдан ўтишлари шарт бўлади

Қозоғистон фуқаролари SIM-картани рўйхатдан ўтказганда биометрик текширувдан ўтишлари шарт бўлади
Фото: pixabay.com

Хорижлик фирибгарларга SIM-картани рўйхатдан ўтказишда ёрдам берган Қозоғистон фуқаролари қонуний жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Лепеха Парламентда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Кўпчилик: “Қандай қилиб фирибгарлар телефон рақамини блокировка қилиш тизими мавжуд бўлса да, чет элдан қўнғироқ қилишлари мумкин?” деб сўрашади. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, улар Қозоғистон уяли алоқа компаниялари рақамларидан фойдаланишни бошладилар. «Дропер»лар электрон SIM-карталарни ўз номига расмийлаштириб, пул эвазига фирибгарларга беради. Шу тариқа жиноятчилар WhatsApp иловасида рўйхатга олинади. Уни фаоллаштиргандан сўнг, фирибгарлар жабрланувчиларга мессенжер орқали қўнғироқ қилишади, бу ҳолда уларнинг жойлашган жойини аниқлаш қийинлашади”, – дея тушунтирди ИИВ вакили.

Шу пайтгача абонент рақамини бошқа шахсларга ноқонуний ўтказиш учун жавобгарлик йўқ эди. Амалда эса бу каби тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириш имконини берди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 637-моддаси (Қозоғистон Республикасининг алоқа соҳасидаги қонунчилигини бузиш) бундай ҳаракатлар учун юридик жавобгарликни назарда тутувчи 18-банд билан тўлдирилди.

Шунингдек, назорат чораларини кучайтириш мақсадида Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан “Алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари”га ўзгартиришлар лойиҳаси ишлаб чиқилди, унга кўра, фуқаролар телефон рақамларини рўйхатдан ўтказишда “биометрия”дан ўтишлари шарт. Мазкур чора фуқаролик жавобгарлигини оширади ва мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишда тартиб ўрнатиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар