Қозоғистон фуқаролари 76 та давлатга визасиз боришлари мумкин

None
BAKU. Kazinform – Қозоғистон 2023 йилда Henley & Partners Visa Restrictions Index паспорт рейтингида 70-ўринни эгаллади. Республика фуқаролари 76 та давлатга визасиз боришлари мумкин, дея хабар беради Kazinform мухбири ташкилот ҳисоботига таяниб.

Халқаро регламентдан кўриниб турибдики, Қозоғистон бу йил рейтингда ўтган йилга нисбатан 3 поғонага кўтарилган.

2022 йилда Қозоғистон ушбу рейтингда 73-ўринни эгаллаган, визасиз давлатлар сони эса 76 тани ташкил қилган.

Визасиз йўналишлар сони бўйича Япония етакчи ҳисобланади – унинг паспорт эгалари дунёнинг 227 давлатидан 193 тасига визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Сингапур ва Жанубий Корея 192 натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. Энг заиф паспорт Афғонистонда, унинг фуқаролари 27 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин.

Озарбайжон эса паспортлар рейтингида 76-ўринни эгаллаган. Унинг фуқаролари 70 та давлатга визасиз бориш ҳуқуқига эга.

Henley&Partners компаниясининг глобал виза чекловлари индекси (Visa Restrictions Index) дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати ва ҳудудларининг виза қоидаларини таҳлил қилади ва уларни визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар сони бўйича тартиблайди.


Сўнгги хабарлар
telegram