Қозоғистон Франция билан биргаликда авиация мутахассисларини тайёрлайди

Мамлакатда ҳар йили авиация соҳасида 600 нафар мутахассис етишмайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Франция билан биргаликда авиация мутахассисларини тайёрлайди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

“Кадрлар тайёрлаш масаласига келсак, айни пайтда соҳада 20 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Йиллик қўшимча ходимларга бўлган эҳтиёж 600 кишини ташкил қилади. Мамлакатимизда Марказий Осиёда кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ягона олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда”, — деди вазир

“Франция фуқаро авиацияси миллий мактабини стратегик ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда, EASA Европа стандартларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда”, — деди у.

Сўнгги хабарлар