Қозоғистон Францияга аккумулятор экспорт қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов экспортчиларга харажатларни қоплаш механизми ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2019 йилдан бошлаб қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилувчиларга товарларни ишлаб чиқарувчидан импортёрга етказиб беришда харажатларни қоплаш механизми жорий этилди. 300 га яқин корхоналарнинг кўмаги туфайли улар ўз маҳсулотларини узоқроқ масофаларга етказиб беришни бошладилар», - деди Бахит Султонов аҳоли билан ҳисобот учрашувида.

Вазир аниқ мисолларни келтирди.

«Масалан, зарарни қоплаш механизми Бельгияга зиғир ва рапс уруғини, Японияга эса металлургия маҳсулотларини етказиб беришда ёрдам берди. Энди бизнинг аккумляторларимиз Италияда сотилмоқда, бу йилдан бошлаб уларни Франция бозорига олиб чиқишни режалаштирмоқдамиз», - дея хулоса қилди Савдо ва интеграция вазири.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар