Қозоғистон фонд биржасида тенге курси мустаҳкамланди

None
None
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси арзонлашди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Эрталабки савдоларда доллар курси 3 феврал оқшомига нисбатан 1,13 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 433,25 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 4 февралдаги расмий курси 1 доллар учун 434,29 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 434,37 тенгедан сотилмоқда, 435,87 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 434,25 тенге, сотиб олиш нархи эса 435,50 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар