Қозоғистон фильми Тарковский фестивалининг «Ойна» танловида иштирок этади

MOSKVA. Kazinform – Андрей Тарковский номидаги «Ойна» халқаро кинофестивалининг асосий танловида саккизта фильм, жумладан, Қозоғистон, Сербия, Греция, Колумбия, Россия ва бошқа мамлакатлар картиналари иштирок этади, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

Фестивал Иваново вилоятида 22-27 июл кунлари бўлиб ўтади. Тарковскийнинг туғилган жойи Юрьевецда режиссёрнинг 90 йиллигига бағишланган концерт билан очилади.

Асосий танловга 8 та фильм тақдим этилган.

«Ойна» халқаро танлови анъанавий тарзда дунёнинг турли бурчакларидан келган муаллифлик фильмларидан иборат.

Танловда Россияни Тина Мастафаеванинг «Тембот» фильми ва Мария Игнатьенконинг «Призрачно-белый» картинаси намойиш этади. Шунингдек, дастурга серб Милош Пушичнинг «Герои рабочего класса», Юнон Кристос Пасалис ва Силас Цумекаснинг «Город и город», Қозоғистонлик Асқар Узабаевнинг «Бақыт» фильмлари ва бошқа лойиҳалар ҳам ўрин олган.

Ҳакамлар ҳайъатига муаллифлик кинематографиясининг классикаси, Тарковскийнинг курсдоши, режиссёр Али Ҳамраев бошчилик қилади.

Режиссёр Асқар Узабаев, продюсери Баян Алагўзова томонидан суратга олинган «Бақыт» фильми оиладаги зўравонлик масаласига бағишланган.


Фото: instagram.com/askar567cl


Сўнгги хабарлар
telegram