Қозоғистон FIDE билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахмат ўргатишнинг тегишли тизимини жорий этиш масалаларини кўриб чиқди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
None

Қозоғистоннинг Исроилдаги элчиси Сатибалди Буршақов ва Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида FIDE бош директори Эмиль Сутовский билан учрашди.

«Томонлар жорий йилнинг баҳорида Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўйинни муҳокама қилишди. Э.Сутовский Қозоғистонда шахмат спорти ривожланиб бораётгани, мамлакатимизнинг жаҳон шахмат аренасидаги ютуқларини юқори баҳолади.

Учрашувда Қозоғистон шахмат федерацияси ва FIDE ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, шахматни ўқитишнинг тегишли тизимини жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Қозоғистон шахмат федерацияси ва FIDE тармоғида икки томонлама муносабатларни қайта тиклашни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар», - дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Турлов жорий йилнинг 18 январ куни Қозоғистон Республикаси шахмат федерацияси президенти этиб сайланган эди. 23 январ куни Т.Турлов Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан мамлакатда шахматни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбарига шу йилнинг апрел ойида Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган мусобақага тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар