Қозоғистон Европанинг қайси давлатларига хом нефть ва газ конденсатини экспорт қилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Европанинг 13 давлатига хом нефть ва газ конденсатини экспорт қилади.

ҚМГ басшысы Атырау мұнай өңдеу зауытын тексерді
Фото: ҚазМұнайГаз

Қозоғистон жорий йилнинг 8 ойида дунёнинг 29 давлатига умумий қиймати 29 миллиард 648 миллион 678 минг доллар бўлган 47 миллион 756 минг тонна хом нефть ва газ конденсати экспорт қилди. Мамлакатдан хом нефть ва газ конденсатини олувчи давлатлар орасида Европанинг 13 давлати бор. Шу билан бирга, энг кўп хомашё сотиб олган мамлакатлар орасида Италия етакчилик қилади. Бу давлат 8 ойда Қозоғистондан 12 миллиард 784 миллион 966 минг долларга 20 миллион 349 минг 638 тонна хомашё сотиб олди.

Қозоғистондан хом нефть ва газ конденсатини сотиб олувчи Европа давлатлари:

  • Болгария – 262 863 тонна (156 млн 605 минг доллар);
  • Германия – 992 842 (616 млн 321 минг);
  • Греция – 2 895 246 (1 млрд 820 млн 717 минг);
  • Испания – 1 380 054 (879 млн 58 минг);
  • Мальта - 800 (504 минг);
  • Нидерландия – 4 605 527 (2 млрд 864 млн 924 минг)
  • Польша – 79 695 (39 млн 631 минг);
  • Руминия – 2 453 816 (1 млрд 411 млн 636 минг);
  • Буюк Британия ва Ирландия Бирлашган Қироллиги - 186 888 (106 млн 61 минг);
  • Франция – 3 931 547 (2 млрд 432 млн 360 минг);
  • Хорватия – 196 440 (118 млн 863 минг);
  • Швейцария – 1 417 105 (759 млн 932 минг).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОПЕК+ нинг саккиз нафар аъзоси нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартириш муддатини бир ойга узайтиргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар