Қозоғистон – Европа ва Осиёни боғлайдиган олтин кўприк – Эммануэль Макрон
Франция Президенти Қозоғистон-Франция бизнес форумининг очилишида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.

Эммануэль Макрон ўз нутқида Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мақсадини юқори баҳолади. Шунингдек, у Қозоғистоннинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини айтди.
▪️ Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон – Европа ва Осиёни боғловчи олтин кўприкдир. Франция президенти ҳамкорликни транспорт йўналишлари, биринчи навбатда, “Ўрта йўлак” орқали ривожлантириш муҳим деб ҳисоблайди.
▪️ Эммануэль Макрон Франция ушбу автомагистрални ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди.
▪️ Франция раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик истиқболларини катта, деб баҳолади.
Нутқ сўнгида у ўзаро манфаатли кўплаб соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлагани учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди.