Қозоғистон Европа Кенгашининг компьютер жиноятлари бўйича конвенциясига қўшилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Европа Кенгашининг компьютер жиноятлари бўйича конвенциясига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги криминал полиция департаменти кибержиноятчиликка қарши кураш маркази раҳбари Жандос Суйинбай маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жиноят содир этишда интернетдан фойдаланилгани сабабли, гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш қийин. Хорижий алоқа провайдерлари ва интернет-ресурслари эгаларига тегишли маълумотларни тезкорлик билан алмашиш зарурияти юзага келди. Бу борада хорижий давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари, турли халқаро тузилмалар билан халқаро ҳамкорликка катта аҳамият берилмоқда. Бугунги кунда бу борадаги халқаро ҳамкорликни назарда тутувчи ягона ҳужжат Европа Кенгашининг компьютер жинояти бўйича конвенциясидир. Вазирлик конвенцияга қўшилиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширди, натижада Қозоғистон шу йилнинг апрель ойида Европа Кенгашидан унга аъзо бўлиш таклифини олди», - деб тушунтирди Жандос Суйинбай.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу чора хорижий ваколатли органлар билан тезкор ахборот алмашиш, шунингдек, интернет тармоғида тезкор қидирув фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, қонун ҳужжатларини Конвенция нормаларига мувофиқлаштириш ва уни ратификация қилиш ишлари олиб борилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар