Қозоғистон EURAMETга ҳамкор ташкилот сифатида қўшилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон EURAMETга ҳамкор ташкилот сифатида қўшилди, деб хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Матбуот хизмати хабарига кўра, EURAMET миллий метрология институтларининг Европа ассоциацияси Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг миллий метрология ташкилотлари ва Европа эркин савдо ассоциациясининг қўшма иттифоқидир.

Ушбу ҳамкорлик:

- Қозоғистон Республикасида метрологик инфратузилма ва сифат инфратузилмасини яхшилаш;

-лабораторияларни ўзаро таққослашда қатнашиш;

- қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш имконини беради.

«2022 йил 30 август куни ҚазСтандарт ва EURAMENT вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, бу йиғилишда Метрологик инновациялар ва тадқиқотлар дастурида (ЕМPIR) келгуси ҳамкорлик ва иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар