16:14, 19 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистон етти йил ичида 4 миллионга яқин сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов туризм индустриясини ривожлантириш бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик кириш ва чиқиш туризмини ташкил этиш учун хорижий ҳамкорларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб боряпти.
«Вазирлик томонидан мамлакатимизда туризмни етти йиллик ривожлантириш концепцияси тасдиқланган. Биз 7 йил ичида Қозоғистонга келаётган сайёҳлар сонини 4 миллион кишига етказиш бўйича олдимизга улкан мақсадлар қўйганмиз. Бунинг учун барча зарур инфратузилмани амалга ошириш, шарт-шароит яратиш, шунингдек, Миллий палата ва туроператорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарур», - дея қўшимча қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев