Қозоғистон ёшлар ўртасидаги бокс турнирида 11 та олтин медални қўлга киритди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда бокс бўйича Мухтархан Дилдабеков соврини учун ёшлар ўртасида турнир бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None

Ушбу турнирда 2005 ва 2006 йилда туғилган боксчилар ўзаро баҳслашди. Унда Қозоғистондан ташқари Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитойдан ҳам спортчилар иштирок этди. Турнир якунига кўра қозоғистонлик боксчилар ўн битта олтин медални қўлга киритди. Россия ва Қирғизистон спортчилари биттадан «олтин» медални қўлга киритди.

Чемпионларнинг тўлиқ рўйхати:

48 кг. Бекзат Эргешов (Қирғизистон)

51 кг. Нурасил Минжасар (Қозоғистон)

54 кг. Бағлан Кенжебек (Қозоғистон)

57 кг. Бекзат Мусахан (Қозоғистон)

60 кг. Нурислам Қалдибай (Қозоғистон)

63,5 кг. Бахтияр Анарбаев (Қозоғистон)

67 кг. Тўрехан Сабирхан (Қозоғистон)

71 кг. Онер Сейилхан (Қозоғистон)

75 кг. Роллан Кузич (Қозоғистон)

80 кг. Азат Жолдасхан (Қозоғистон)

86 кг. Ибрагим Бетаев (Россия)

92 кг. Нурасил Ернияз (Қозоғистон)

+92 кг. Ерсултан Сапар (Қозоғистон).


Сўнгги хабарлар