Қозоғистон эшитишида нуқсони бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича ЖЧда совринли ўринларни қўлга киритди

WARSAW. Кazinform - Польша пойтахтида 14-24 сентябр кунлари эшитишида нуқсони бўлган спортчилар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда дунёнинг 27 давлатидан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг Facebookдаги хабарига таяниб.
None

Чемпионатда ногиронлиги бўлган шахслар учун спортчилар тайёрлаш маркази, Қозоғистон шахмат федерацияси, карлар шахмат федерацияси ва вилоятлар спорт бошқармалари кўмагида 17 кишидан иборат Қозоғистон иштирок этмоқда.

Тезкор шахматда қозоғистонлик (қарағандалик) Виктор Максименко 11 очкодан 8,5 очко тўплаб, эркаклар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу йўналишда 60 нафар шахматчи иштирок этди. Йигитлар ўртасида учинчи ўринни астаналик Султан Қожахметов қўлга киритди.

Жамоа ўйинлари давом этмоқда.




Фото: www.Facebook.cоm/kazchesskz


Сўнгги хабарлар
telegram