Қозоғистон Эрон орқали Форс кўрфазига чиқиши мумкин - Транспорт қўмитаси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Транспорт қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қасим Тилепов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Эрон йўналишининг юк ташишдаги имкониятларига тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз ҳозирда Эрон йўналишининг атиги 19 фоизидан фойдаланмоқдамиз. Шундай экан, бу йўлдан фойдаланишда катта имкониятлар мавжуд. Бу бизга Форс кўрфазига кириш имконини беради. Форс кўрфази орқали Ҳиндистонга, ундан кейин эса очиқ денгиз йўллари орқали Европа бозорига чиқиш мумкин. Бундан ташқари, Давлат раҳбари Эронда ўтган ойда бўлган эди. Ўша пайтда контейнер поезди кўргазмали саёҳат қилди. Бу поезд Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан ўтиб, тўғридан-тўғри Туркияга йўл олган. Бу яхши салоҳиятга эга йўналишлардан бири»

, — деди қўмита раиси.

Шунингдек, у Қозоғистон Марказий Осиёнинг асосий транспорт-логистика марказига айланиш салоҳиятига эга эканлигини эслатди.

«Буларнинг барчасида асосий режамиз Қозоғистонни Марказий Осиёнинг асосий транспорт-логистика марказига айлантиришдир. Бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Транспорт инфратузилмаси асослари яратилди. Энди бу салоҳиятни кучайтирилган режимда кенгайтириш керак»

, - деди Қасим Тилепов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram