09:43, 09 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси рейтингида юқорига кўтарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон шахматчилари Ченнай шаҳрида (Ҳиндистон) бўлиб ўтаётган Жаҳон Олимпиадаси рейтингида ўз ўринларини билиб олди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

8 август куни қозоғистонликлар Хорватия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу ўйиндан сўнг Қозоғистон терма жамоаси олимпиада рейтингида 25-ўриндан 20-ўринга кўтарилди.
Рейтингда биринчи ўринда Ўзбекистон, иккинчи ўринда эса Арманистон шахматчилари эгаллаб турибди.
Фото: Sports.kz.