Қозоғистон енгил атлетикачилари Жаҳон чемпионати финалига чиқишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон енгил атлетика терма жамоасининг икки нафар спортчиси АҚШда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
None
None

Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган енгил атлетикачи Нора Джеруто 3000 метрга тўсиқлардан оша югуриш баҳсларида саралаш босқичида маррага биринчи келди. У ушбу масофани 9:01:54 натижа билан якунлаб, финалга йўл олди. Ушбу турдаги мусобақада яна бир қозоғистонлик – Дэйзи Джепкемей иштирок этди. Бироқ у бор-йўғи 19-ўринни эгаллаб, финал босқичига чиқа олмади.

Бундан ташқари, Надежда Дубовитцкая ҳам жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. У баландликка сакраш бўйича саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этди. Ушбу спорт турида иштирок этган Кристина Овчинникова финалга чиқа олмади.

Олга Сафронова ҳам мусобақани саралаш босқичида якунлади. У 100 метрга югуришда олтинчи ўринни эгаллади. Саралашда муваффақиятсиз иштирок этган яна бир спортчи - Мария Ефремова. У уч ҳатлаб сакраш бўйича финалга чиқа олмади.

Бугун аёллар ўртасида 10 000 метрга югуриш бўйича жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистон шарафини Каролин Чепкоеч Кипкируи ҳимоя қилди. Спортчи еттинчи ўринни эгаллади ва янги миллий рекорд ўрнатди. Натижаси - 30:17:64.

Сўнгги хабарлар