12:54, 14 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон енгил атлетика терма жамоаси вакили Айбол Омар Қувайтда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

У 1500 метрга югуришда учинчи бўлди. Спортчи 4:07,99 вақт кўрсатди.
Бу медал чемпионатдаги иккинчи медал. Бунгача Сабрина Арзиева пойгада юриш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган эди.