Қозоғистон энг арзон бензин бўйича 20 та давлат қаторига кирди

Globalpetrolprices маълумотларига кўра Қозоғистон энг арзон бензин бўйича 20 та давлат қаторига кирди, деб хабар беради Каzinform.

бензин
Фото: pixabay.com

Порталда қайд этилганидек, дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи литри учун 1,29 долларни ташкил этади. Таҳлилчиларнинг фикрича, энг арзон бензин Эронда 0,029 доллардан сотилмоқда.

Қозоғистон рейтингда 11-ўринни эгаллади. Маълум қилинишича, мамлакатда бир литр бензин 0,539 доллар туради.

Россия 16-ўринда, ёқилғи нархи 0,606 долларни ташкил қилади. Саудия Арабистонида (18-ўрин) бензин 0,681 доллардан, Қирғизистонда (25-ўрин) 0,802 доллардан сотилмоқда.

“Турли мамлакатларда бензин нархида сезиларли фарқ бор. Одатда, бой мамлакатларда нархлар юқори бўлса, қашшоқ мамлакатлар ва нефть ишлаб чиқарадиган ва экспорт қилувчи мамлакатларда нархлар сезиларли даражада паст бўлади. Бензин нархи паст бўлган мамлакат иқтисодий ривожланган Америка Қўшма Штатлари ҳисобланади. Турли мамлакатлардаги нархлардаги фарқ бензинга турли солиқлар ва субсидиялар билан боғлиқ”, – дейилади материалда.

Портал маълумотларига кўра, барча мамлакатлар нефтнинг халқаро бозорларда бир хил нархидан фойдаланиш имкониятига эга, бироқ ҳар хил солиқлар жорий қилади. Натижада, бензин нархи ҳам фарқ қилади.

Сўнгги хабарлар