Қозоғистон Энергетика вазирлиги ОПEК+ келишуви юзасидан баёнот берди

Нефть
Фото: 7kun.kz

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон июль ойида ортиқча нефть қазиб олиш, жумладан, ортиқча ишлаб чиқариш учун компенсация режасини янгилади ва ОПEК котибиятига юборди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги баёнотида айтилади, дея хабар беради Кazinform.

- Қозоғистон ОПEК+ келишувига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва ОПEК+ аъзо давлатлари билан биргаликда қабул қилинган қарорларни қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон ўз мажбуриятларини бажариш ва компенсация режаси бўйича ортиқча ишлаб чиқаришни қоплаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади, - дейилади баёнотда.

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) котибияти Қозоғистон, Эрон ва Россия 2024 йилнинг биринчи ярмида ортиқча нефть қазиб олиш учун компенсация тўлаш бўйича режаларини тақдим этганини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram