Қозоғистон Элчиси Рим Папаси Францискга ишонч ёрлиғини топширди
«Элчи Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда мамлакат Муқаддас тахт билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, Элчи Рим Папасининг Қозоғистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этишининг тарихий аҳамияти ва 2023 йил сентябрида Астанада Понтификнинг диний массасини ўтказиши кенг қамровлилигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Ўз навбатида Рим Папаси Франциск Қозоғистонга ташрифи ҳамда тинчлик ва мулоқот сиёсатини илгари суриш бўйича халқаро ташаббус ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Понтификнинг сўзларига кўра, Муқаддас тахт ўз миссиясига мувофиқ ҳар бир инсоннинг дахлсиз қадр-қимматини ҳимоя қилишга, умумий фаровонликни таъминлашга ва барча халқлар ўртасида инсонлар биродарлигини мустаҳкамлашга интилади.
Бундан ташқари, Ватиканга ташрифи давомида К. Саржанов Муқаддас тахт олий раҳбарияти – Ватикан Давлат котиби ўринбосари архиепископ Эдгар Парра, давлатлар билан алоқалар бўйича котиб архиепископ Пол Галлагер ва Динлараро мулоқот бўйича Дикастерия префекти – мусулмонлар билан диний алоқалар комиссияси префекти кардинал Мигель Анисо Гиксот билан шахсий учрашувлар ўтказди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, тиббиёт, фан ва тадқиқот соҳалари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, ядровий қуролсизланиш ва иқлим ўзгариши муҳокама қилинди.