Қозоғистон элчиси “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбит Атамқулов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбит Атамқуловни икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш, дўстона қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий -иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади», - дейилади хабарда.