Қозоғистон Элчиси барча арманларларнинг Олий Патриархи ва Католикоси билан учрашди

Суҳбат чоғида Элчи Қозоғистон Ҳукумати томонидан Қозоғистон Республикасида аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий модернизация бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан олиб борилаётган сиёсий ва демократик ислоҳотларнинг боришини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Патриархга Давлат раҳбаридан 2022 йил 14-15 сентабр кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этиш таклифи келиб тушди.
Барча арманлар Католикоси Гарегин II Қозоғистон раҳбариятининг сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди, шунингдек, конфессиялар ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантиришда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.