Қозоғистон элчиси Албания Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон элчиси Еркебулан Сапиев Албания Президенти Байрам Бегайга Қозоғистон Республикасининг Албания Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган йилнинг декабр ойида Қозоғистон Республикасининг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Еркебулан Сапиев бир вақтнинг ўзида Қозоғистоннинг Албания Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган эди.

2 март куни Албания Президенти қароргоҳида ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон дипломати Албания Президентига Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номидан эзгу тилакларни етказди ва Астана икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, жумладан, сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий, туризм, инвестицион ва транзит транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Еркебулан Сапиев ўз нутқида Қозоғистон раҳбариятининг икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлидаги изчил йўналишини тасдиқлади.

Албания Президенти Қозоғистон элчисини лавозимга расман киришгани билан табриклаб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади. У Қозоғистон Албаниянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори эканлигини таъкидлади.

Байрам Бегай икки давлат учун ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканини билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга дўстона саломини етказди.

Қозоғистон ва Албания ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 21 сентабрда ўрнатилган. Икки томонлама ҳамкорлик давомида мамлакатлар савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар
telegram