Қозоғистон Элчихонаси ватандошларига Украина ҳудудини тарк этишни таклиф қилди

Элчихона
Фото: Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси

КIEV. Кazinform — Қозоғистоннинг Украинадаги Элчихонаси мазкур мамлакатдаги қозоғистонликларга мурожаат қилди.

“Можароларнинг кучайиши ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Қозоғистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси Қозоғистон фуқароларига Украина ҳудудини тарк этиш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилади. Украинадан Қозоғистонга қайтиш учун Қозоғистон Республикаси фуқаролари қуруқликдаги йўналишлардан фойдаланишлари мумкин: Польша ёки Молдова орқали, кейин эса - тижорат ҳаво қатнови. Қозоғистон фуқаролари Польша орқали чиқишда Шенген визасига эга бўлишлари керак. Молдовага кириш учун виза талаб қилинмайди”, - дея огоҳлантиради Элчихона.

Шу билан бирга, Элчихона барча фуқароларни ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишга, зудлик билан бомбапанага яширинишга, хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва расмий идораларнинг тавсияларига амал қилишга чақиради.

Элчихонанинг консуллик бўлимининг алоқа рақамлари: +38 (044) 483 15 96, +38 (044) 489 10 31.

Қозоғистон фуқаролари учун ишонч телефони (фавқулодда вазиятларда): +38 067 347 04 08.

Сўнгги хабарлар
telegram