Қозоғистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Гран-при босқичини олтита медаль билан якунлади

ASTANA. Kazinform — Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Гран-при мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Қазақстан дзюдодан кадеттер арасындағы Гран-при кезеңін алты медальмен аяқтады
Фото: ҰОК

Мусобақанинг сўнгги куни 90 килограммдан юқори вазн тоифасида Ердаулет Жумабай финалгача етиб борди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда рақибига имкониятни бой берди. Натижада ҳамюртимиз кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси кадетлар ўртасидаги Гран-при босқичини олтита медаль билан якунлади. Аввалроқ Адия Жанахмет 40 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди.

Ернат Кенесбек (55 килограммгача) ва Аслан Ерғалиев (60 килограммгача) кумуш медалга сазовор бўлди. Ғабит Расулхан (60 килограммгача) ва Ерик Усенов (66 килограммгача) эса мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гимнаст Нариман Қурбанов Россияда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.