19:40, 25 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида яна кўтарилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон 2024 йилда Henley & Partners “паспорт кучи” рейтингида 70-ўриндан 64-ўринга кўтарилди. Мамлакат фуқаролари 77 давлатга визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Henley & Partners маълумотларига кўра, Қозоғистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан юқорироқ:
Қирғизистон – 76-ўрин;
Ўзбекистон – 78-ўрин;
Тожикистон – 82-ўрин;
Туркманистон – 89-ўрин.
Рейтинг етакчиси Сингапур – бу давлат фуқаролари 195 давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Иккинчи ўринни беш давлат – Франция, Германия, Италия, Испания ва Япония эгаллаб турибди, уларнинг фуқаролари 192 давлатга визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга.