Қозоғистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида кўтарилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон паспорти Henley Passport Index 2024 рейтингида тўрт поғонага кўтарилиб, 66-ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform агентлиги henleyglobal.comга таяниб.

Ўтган йили, 2023 йилда Қозоғистон Henley Passport Index рейтингида 70-ўринни эгаллаган эди.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотлари асосида тузилган рейтингга кўра, Қозоғистон фуқаролари 78 та йўналишда визасиз режимдан фойдаланишлари мумкин.
Қозоғистон Индонезия ва Эсватини билан рейтингда 66-ўринни бўлишиб турибди.
Бу йилги Henley Passport Index рейтингида Қозоғистон Озарбайжонни ортда қолдириб, 70-ўринни эгаллади. Озарбайжонликлар 72 давлатга визасиз боришлари мумкин.
Қозоғистон Марказий Осиё минтақасидаги қўшниларини ҳам ортда қолдирди: Қирғизистон 77, Ўзбекистон 80, Тожикистон 81 ва Туркманистон 89-ўринни эгаллади.
Бу йил энг кучли паспортлар рейтингида 19 йил ичида биринчи марта олти давлат – Франция, Германия, Италия, Япония, Сингапур ва Испания биринчи ўринни эгаллади. Бу мамлакатлар фуқаролари дунёнинг 194 та йўналишига визасиз саёҳат қилишлари мумкин.
Рейтингда иккинчи ўринда Финляндия, Жанубий Корея ва Швеция жойлашган бўлиб, уларнинг фуқаролари 193 давлатга осонгина кириш имконига эга.
Австрия, Дания, Ирландия ва Нидерландия каби Европа давлатлари 192 та йўналиш билан учинчи ўринда туради.
Бельгия, Люксембург, Норвегия, Португалия ва Буюк Британия тўртинчи ўринда, Греция, Мальта ва Швейцария бешинчи ўринда.