Қозоғистон дронлари экспорт қилинади

NUR-SULTAN. Кazinform - Маҳаллий учувчисиз учиш аппаратлари экспорт қилинади. «Қазақстан Инжиниринг» МК» АЖ ва Сербиянинг «YUGOIMPORT-SDPR» компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди, дея хабар беради Кazinform Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

«Қозоғистон маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқиши бизга катта имконият бермоқда. Бундан ташқари, талабнинг мавжудлиги Қозоғистон маҳсулотларининг хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлаша олишининг яққол кўрсаткичи, деб ҳисоблайман. Келгусида бу йўналишдаги ҳамкорлигимизни кенгайтирамиз», — деди Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев учрашувда.


Шунингдек, келишув мамлакатлар ўртасида ҳарбий техникани биргаликда ишлаб чиқариш бўйича қатор келишувларни ўз ичига олади. Улар орасида замонавий ҳарбий қуролларни ишлаб чиқариш, мудофаа-саноат комплекси соҳасига энг янги жаҳон стандартлари ва амалиётини жорий этиш режалаштирилган.

Келажакда Қозоғистон ва Сербия корхоналари биргаликда 82 ва 120 мм калибрли ракета-артиллерия ўқ-дорилари ҳамда миномётларини ишлаб чиқаради.

«Бу компаниямиз учун ривожланишнинг муҳим босқичидир. Ташқи бозорга чиқиш - ўзимизни таништириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, бошқа мамлакатларнинг харид салоҳиятидан фойдаланиш ва соҳани ривожлантириш имконини беради», — деди «Қазақстан Инжиниринг» МК» АЖ бошқаруви раиси Темиржан Абдирахманов.





Фото: ҚР ИИРВ матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар