Қозоғистон донининг Хитойга экспорти 5,7 баробар ошди
ASTANA. Kazinform - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таъкидлаганидек, Қозоғистон донининг анъанавий бозорлари ва уни қайта ишлаш Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон, Эрон ва Хитой бўлиб қолмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Охирги уч йилда Хитойга дон экспорти 5,7 баробар ошди.
“Қозоғистон темир йўли” акциядорлик жамияти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён донли 582 та йўналишли поезд жўнатилди: улардан 551 таси Хитой, Туркманистон, Эрон, Россия ва Ўзбекистонга, 31 та поезд эса мамлакат ичида ғалла ташилган.
2024 йилнинг саккиз ойида темир йўл транспортида дон ташиш ҳажми 5,4 миллион тоннадан ошди, шундан 4,2 миллион тоннаси экспортга йўналтрилди. 2,3 миллион тонна донни қайта ишланган дон маҳсулотлари ташилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга кўпдир. Қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 20 фоизга ошиб, 1,8 миллион тоннани, ички транспортдагиси эса 9 фоизга ошиб, 500 минг тоннани ташкил этди.
2024 йил сентябрь ойида Ақтау порти орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ҳажми уч баробарга ошиб, 90 минг тоннага етди, октябрь ойида эса 212 минг тоннани ташиш режалаштирилган.