Қозоғистон дизель-электр локомотивлари Мўғулистонга етказиб берила бошлади

ASTANА. Кazinform - Ўтган йили маҳаллий темир йўл маҳсулотлари экспорти кенгайиб, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дастлабки 4 та дизель-электр локомотиви Мўғулистонга етказиб берилди. Ушбу локомотивларнинг ҳар бирининг нархи 4 миллион доллардан ошади, дея маълум қилди Саноат ва қурилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Локомотив
Фото: smkz.kz

Бугун Тожикистон, Ўзбекистон, Украина, Молдова, Озарбайжон, Туркманистон давлатлари Қозоғистон локомотивларига қизиқиш билдирмоқда.

“Дизель-электр локомотивларини Қозоғистонда “Локомотив йиғиш заводи” АЖ ва “Электровоз йиғиш заводи” МЧЖ ишлаб чиқаради. Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 донани ташкил этади”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаш жоизки, пойтахтда жойлашган “Электровоз йиғиш заводи” корхонаси 2010 йилда темир йўл бозорига кирди. Завод тўлиқ циклли локомотивлар ишлаб чиқаради ва Марказий Осиё бозорида етакчи ўринда.

Сўнгги хабарлар