Қозоғистон делегацияси Тошкентда

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари, Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қозоғистон халқи ассамблеяси котибияти мудири Марат Азилханов раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzA ахборот агентлигига таяниб.

Қозоғистон делегацияси Тошкентда
Фото: UzA

Мазкур учрашув Қўмита ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўртасидаги Англашув меморандуми муддатини узайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган.

Учрашувда Қўмита фаолияти, мамлакатда миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб борилаётган ишлар, хорижий мамлакатлар билан ривожланиб бораётган дўстлик алоқалари ва хориждаги ватандошлар фаолияти бўйича маълумот берилди.

Хусусан, Қўмита ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик алоқалари мавжудлиги, бу борада бир неча бор делегация алмашинувлари ўтказилганлиги ҳамда ҳамкорликда давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкиллаштирилганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Сўнгги хабарлар