Қозоғистон делегацияси Истанбулда ўтказилаётган VI Этноспорт маданият фестивалида қатнашмоқда

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган VI Этноспорт маданият фестивалида иштирок этмоқда. Тўрт кун давом этадиган фестивалда ҚР ағдаришмоқ ва танга осиш федерацияси спортчилари чиқиш қилмоқда.

Туркияда этноспорт фестивали
Фото: Kazinform

Этноспорт маданият фестивалида бу йил 20 дан ортиқ давлатдан мингдан ортиқ спортчи ва маданият намояндалари иштирок этмоқда. Унинг доирасида анъанавий спорт турлари, миллий анъаналар, ҳунармандчилик ва миллий таомлар кўргазмаси бўйича мусобақалар ўтказилди, анъанавий мусиқа ва болалар ўйинлари ижро этилди. Меҳмонлар кузда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари услубида безатилган қозоғистонликлар томонидан тайёрланган ўтовни ҳам томоша қилдилар.

Ўтов
Фото: Kazinform

 

Истанбулдаги фестивалда қозоғистонлик полвонлар Биржан Қосалиев ва Сирим Избасаров чиқиш қилди. Полвонлар, шунингдек, Қозоғистон ва Осиёнинг кўп карра чемпиони, 2-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ғолиби ҳамдир. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоаси аъзолари – Нариман Асимжан ва Азат Тулкибай Туркия гастролларида миллий спорт танга осиш билан таништирди.

Танга осиш
Фото: Kazinform

 

Фестиваль доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған миллий спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашди.

Фестиваль
Фото: Kazinform
Фестиваль
Фото: Kazinform

 

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси анъанавий спорт турларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш мақсадида 6-йилдирки “Этноспорт” маданият фестивалини ўтказмоқда.

Сўнгги хабарлар