14:49, 19 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда
ASTANA. Кazinform – БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси иштирокчилари сўнгги бир неча ой ичида жаҳон сиёсатида пишиб етилган энг долзарб масалаларни муҳокама қилади. Сессия ишида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Президенти телерадиокомплексининг «Уч савол» лойиҳаси меҳмони, ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Туқимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, БМТнинг тинчлик ва урушлар, бир сўз билан айтганда, халқаро хавфсизликнинг барча нормаларига риоя этилиши учун масъул бўлган ягона халқаро глобал ташкилот сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш масаласи ҳам Бош Ассамблеяда муҳокама қилинади.
«Одатга кўра, сентябр ойининг охирида барча давлат раҳбарлари Нью-Йоркда, БМТ штаб-квартирасида йиғилиб, бутун сайёра учун муҳим бўлган тинчлик ва уруш, халқаро муносабатлар, глобал исиш масалаларини муҳокама қиладилар. – деди Еркин Туқимов.
Муаллиф: Марлан Жиембай