Қозоғистон деҳқонлари ғалла ҳосилининг 86 фоиздан ортиғини йиғиб олди

Қозоғистонда шу кунгача 14,9 миллион гектар ғалла экинлари йиғиб олинди, бу режалаштирилган майдоннинг 86,2 фоизини ташкил этади. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 9,2 центнерни ташкил этиб, 13,6 миллион тонна ғалла ўриб олинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Қозоғистон деҳқонлари ғалла ҳосилининг 86 фоиздан ортиғини йиғиб олди
Фото: Kazinform

Бу йил деҳқонлар вегетация даврида бир қатор муаммоларга дуч келди. Жануб вилоятларида қурғоқчилик, шимолий ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиб, экинларнинг ҳолати ва ҳосил сифатига салбий тасир кўрсатди.

Давлат раҳбарининг жорий йилнинг об-ҳаво шароитидан жабр кўрган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини зарур қўллаб-қувватлаш бўйича топшириғи доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилди:

- озиқ-овқат корпорацияси учун форвард харид қилиш доирасида 3-синф буғдойи учун 120 минг тенге ва 4-синф буғдойи учун 105 минг тенге миқдорида харид нархлари белгилансин;

- форвард харидлари ва товар кредити бўйича фермерга ўз мажбуриятларини нақд пулда жарима тўламасдан ёки 3-синф буғдойини 1,05 ёки 5 фоиз коэффициентли 4-синфга алмаштириш йўли билан бажариш имкониятини бериш;

- ўз мажбуриятларини бажара олмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 3 фоиз миқдорида банк йиғимларини қайтарган ҳолда шартнома муддатини 1 йилга узайтириш имконияти берилсин.

Шу билан бирга, фермерлар озиқ-овқат корпорациясидан фермерлардан тўғридан-тўғри ғалла, айниқса озуқа буғдойини сотиб олишни сўрамоқда. Бу ғалла бозорига таъсир ўтказиш ва шу орқали дон ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий аҳволини яхшилаш имконини беради.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги нархларда 350 минг тонна тўғридан-тўғри харидни амалга ошириш таклиф этилди: 4-синф буғдой учун 105 минг тенге, 5-синф буғдой учун 90 минг тенге, носинф буғдой учун 70 минг тенге.

Шу билан бирга, сотиб олиш бюджетдан тегишли маблағ ажратилгандан кейин амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар