Қозоғистон давлат бюджети уч ойда 4,5 триллион тенгега ошди

Глава государства принял министра финансов Мади Такиева
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев молия вазири Мади Такиевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Мади Такиев давлат молиясининг асосий параметрлари, жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида республика бюджетининг ижроси тўғрисида маъруза қилди: 3 ой якунларига кўра, давлат бюджетига 4,5 триллион тенгега яқин маблағ тушди.

Шунингдек, у бюджетнинг самарасиз харажатларини оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

  • жорий молиявий йил учун таҳлиллар натижасида харажатлар моддаларини 300 миллиард тенгедан ортиқ қисқартириш таклиф этилди. Ушбу маблағлар максимал иқтисодий самара берадиган фаолиятга йўналтирилади;
  • янги Бюджет кодексида ўз аксини топган бюджетни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди;
  • солиқ маъмуриятчилигидаги янгиликлар ҳақида сўз юритди: – янги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ маъмуриятчилигининг хизмат кўрсатиш модели белгиланди, текширишлар сонини қисқартириш стандартлари, камерал назоратни амалга ошириш ва солиқ қарзларини ундириш бўйича ёндашувларга ўзгартиришлар киритилди;
  • ЕОИИнинг учинчи давлатлар билан божхона чегарасида жойлашган божхона инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича маълумотларни тақдим этди. Лойиҳанинг амалга оширилиши ўтказиш қобилиятини 6 баробаргача ошириш ва саёҳат вақтини 2 баробар қисқартириш, шунингдек, товар ва транспорт воситаларини кечаю кундуз онлайн назорат қилиш имконини беради. Барча назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш 2024 йил охирида якунланиши режалаштирилган;
  • давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш режаларини маълум қилди. Унга кўра, “Давлат харидлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида харид қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва бюрократизациядан чиқариш, қурилиш бозорини монополиядан чиқариш, барча давлат ва квазидавлат ташкилотларини харидларнинг ягона платформасига ўтказиш кўзда тутилган.

Президент давлат молияси ҳолатини яхшилаш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, бюджетнинг мутаносиблигини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳани рақамлаштириш орқали солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

Сўнгги хабарлар