Қозоғистон Cуд администрацияси раҳбари IACA вице-президенти лавозимига сайланди

Суд
Фото: ҚР Олий суди матбуот хизмати

Қозоғистон Суд администрацияси раҳбари IACA вице-президенти лавозимига сайланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Олий суди матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда Суд администрацияси халқаро ассоциацияси (IACA) Буэнос-Айресдаги конференциясини “Суд ҳукми очиқлиги, ўзгарувчан дунёда маъмурий хизмат ва инновациялар” мавзусини муҳокама қилишга бағишлади.

Унинг ишида Қозоғистон делегацияси, жумладан, Олий суд раиси Асламбек Мерғалиев, Суд администрацияси раҳбари Наил Аҳметзакиров ва Ақмола вилояти суди раиси Арман Жукенов иштирок этди.

Форум иштирокчиларини табриклар экан, А.Мерғалиев ўз нутқида Қозоғистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида судга ишонч кўрсаткичлари яхшилангани, фуқаролик ишлари бўйича суд ишларини юритишда низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари қўлланилаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг 2023 йил январдаги ваколатли давлат органи – Қозоғистон Республикаси Суд администрациясини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига алоҳида эътибор қаратилди. Бу суд корпусининг мустақиллигини мустаҳкамлади ва судьяларнинг одил судловни амалга оширишга диққатини жамлаш имконини берди.

Махсус сессия давомида конференция иштирокчилари суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва рақамлаштириш бўйича Қозоғистон тажрибаси билан таништирилди. IACA раҳбари Луис Пальма "дунёдаги энг илғор моделлардан бири" деб атаган Суд администрацияси модели Ташкилот эътиборини тортди.

Сўнгги хабарлар