Қозоғистон чорвачилик маҳсулотлари учун Россия бозорини очди
ASTANA. Kazinform – 2024 йил 15 январдан бошлаб Россия Федерацияси Қозоғистондан чорвачилик маҳсулотларини олиб кириш бўйича чекловларни олиб ташлади, дея хабар беради Kazinform.

Қарор Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирлари Айдарбек Сапаров ва Дмитрий Патрушев ўртасида декабрь ойида бўлиб ўтган музокаралар давомида эришилган келишувлар натижасида қабул қилинди.
“Қозоғистон маҳсулотларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш Давлат раҳбарининг топшириғи доирасида амалга оширилмоқда. Бу- Қозоғистон ва Россия қишлоқ хўжалиги сектори учун муҳим қадам бўлиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деди вазир.
Келишув доирасида Россияга мол ва қўй гўшти, чўчқа гўшти, сут ва сут маҳсулотлари ҳамда бошқа гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин.